Ўзбекистон

Хонанда Райҳон жаримага тортилди

У муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланди.

Хонанда Райҳон жаримага тортилди

 

Адлия вазирлиги томонидан ўрганилган ҳолатга кўра, машҳур хонанда Райҳон Ғаниева ва «Саҳар» гуруҳи солисти Анвар Жўраев муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланди. Маълум бўлишича, улар шоир Шохрух Абдувоҳидовга (Абдуссамий тахаллуси) тегишли «Яхшимасми» ва “Эрта бормизми” номли шеърларни муаллиф рухсатисиз қўшиқларда ишлатган.

 

Мазкур мурожаат Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Адлия вазирлигига юборилган. Текширув давомида шеърлар матни муаллифнинг розилигисиз ижро этилгани аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси асосида баённомалар тузилиб, тегишли судга юборилган.

 

Тошкент шаҳри Яшнобод туман суди қарорига кўра, Райҳонга 750 минг сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хонанда Райҳон жаримага тортилди | Zamon.uz