Ўзбекистон

6 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим ҳудудларни сув босиши мумкин.

6 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 23-24 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг бир қатор ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди.

 

Жумладан:

 

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

— Тошкент вилояти: ОҳангаронБўстонлиқ, Паркент, ПискентЎртачирчиқЮқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, ЖалақудуқҚўрғонтепаПахтаободИзбоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар  ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.

 

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"