Бухорода 11 ёшли бола ўлими бўйича жиноий иш очилди
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Бухоро шаҳридаги хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола вафот этганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган
“Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади”, дейилади хабарда.







