Ўзбекистон

Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

Улар табиатга 368 млн зарар етказишган.

Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

19–20 апрель кунлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги назорат инспекцияси ҳамда Сирдарё вилояти давлат экологик инспекторлари ҳамкорлигида Сирдарё дарёсида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларига қарши махсус назорат тадбирлари амалга оширилди.

 

Ушбу тадбирлар аҳолининг кўплаб мурожаатлари асосида, хусусан, балиқларнинг уруғланиш (урчиш) даврида браконьерлар томонидан электр қармоқ ва ноқонуний тўрлардан (лескали тўрлар) фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

 

Тадбир давомида дарёдан умумий узунлиги 1000 метрга яқин бўлган, ноқонуний тарзда ўрнатилган 20 га яқин лескали тўрлар йиғиб олинди. Ушбу тўрлар белгиланган тартибда йўқ қилинади. Шунингдек, электр қармоқдан фойдаланган ҳолда балиқ овлаган 2 нафар ҳуқуқбузар қўлга олинди. Улардан ашёвий далил сифатида 1 дона алюминий қайиқ, мотор, 2 дона аккумулятор, электр қармоқ ва тегишли ов қуроллари, шунингдек, турли хилдаги 21 дона балиқ далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

 

Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга жами 368 миллион 437 минг 500 сўм зарар етказилган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

 

Экология вазирлиги юртдошларимизни табиий захираларни муҳофаза қилишда фаол иштирок этишга, балиқ овлашда фақат белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақиради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди | Zamon.uz