Ўзбекистон

Тошкентда бир нечта машинани уриб юборган аёл қамалди

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ қўшимча маълумот берди.

Тошкентда бир нечта машинани уриб юборган аёл қамалди

Қайд этилишича, 19 апрель куни фуқаро O.Ж. отаси номида бўлган Gentra русумли автомашинани таниши — ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган С.П.гa бошқариш учун тақдим қилиб, ўзи автомашинанинг олди йўловчи ўриндиғида келган, орқа ўриндиғида уч нафар уларнинг танишлари бўлган.

 

Улар Чилонзор тумани ТХАЙ-Чорбоғ кўчасида тартибсиз ҳаракатланиб, дастлаб Damas русумли автомашинани уриб юбориб, шикаст етказган.

 

Шунда ушбу йўналишда хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимлари уларга тўхташ буйруғини берган бўлсада, С.П. бунга бўйсунмасдан, О.Ж.нинг кўрсатмаси бўйича ҳаракатни давом эттирган. Натижада у Cobalt ва 2 та Gentra русумли автомобиллар билан тўқнашув содир қилиб, ҳайдовчиларга тан жароҳати ва автомашиналарга шикаст етказган, сўнг Matiz русумли автомашина (жами 5 та автомашина) билан тўқнашув содир қилиб, бошқарувни тўхтатган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда фуқаролар С.П. ва О.Ж. нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б” банди (ўзганинг мулкига шикаст етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Ўз навбатида, автоуловни орқа ўриндиғида келган фуқаролар П.Г., Қ.Д., Р.Б. жамоат жойида майда безорилик ва ички ишлар органларининг қонуний талабларини бажармаганлиги ҳамда ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 ва 194-моддалари асосида 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.