Давлат улуши бўлган йирик корхоналар хусусийлаштирилади
Давлат UMS, UzAuto Motors ва Uzbekistan GTL улушларини сотади.

Президент қарорига биноан, давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш жараёни бошланган.
Қарорга кўра:
- Давлат иштирокидаги 29 та йирик корхонанинг устав капиталидаги улушлари нуфузли халқаро консультантлар иштирокида оммавий савдога чиқарилади;
- 12 та корхонанинг акциялари халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида IPO ёки SPO орқали таклиф қилинади;
- 2025 йил 1 июлгача Энергетика вазирлиги кафолатли етказиб бериш шарти билан иссиқлик электр станцияларини савдога қўяди;
- 2025 йил 1 декабргача 2030 йилгача бўлган хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади.
Оммавий савдога чиқариладиган йирик корхоналар орасида UMS, UzAuto Motors, Uzbekistan GTL, Ўзагросуғурта, Тошкент трактор заводи ва бошқа муҳим компаниялар бор.








