Дунёдаги энг кичик шаҳар сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда
Шаҳарда бор-йўғи 52 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Хорватияда жойлашган Ҳум шаҳри дунёдаги энг кичик шаҳар сифатида тан олинган. Унинг узунлиги бор-йўғи 100 метр бўлиб, шаҳарчада атиги 52 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Тарихий манбаларга кўра, Ҳум шаҳри илк бор 1102 йилда тилга олинган. Ўша даврда у душман ҳаракатларини кузатиш ва мудофаа мақсадида ташкил этилган соқчилар шаҳарчаси сифатида мавжуд бўлган.
Баъзи тарихчиларнинг фикрича, аввал бу ерда бир нечта соқчидан иборат кузатув минораси бўлган. 1552 йилда эса соқчилар ва уларнинг оилалари учун уй-жойлар барпо этилган.
Ҳозирда Ҳум шаҳри ўзининг тарихий меъморчилиги ва ноёб табиий манзаралари билан сайёҳлар орасида машҳур масканлардан бири ҳисобланади.








