Ўзбекистон

Украинадаги можарони тўхтатиш бўйича режа тайёрланди

Ҳужжат Лондонда муҳокама қилинади.

Украинадаги можарони тўхтатиш бўйича режа тайёрланди

АҚШ Украинадаги можарони тўхтатиш бўйича 7 банддан иборат режа тайёрлади. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар берди.

 

Ҳужжат Лондонда муҳокама қилинади. Асосий мазмунга кўра, АҚШ Қрим устидан Россия суверенитетини расман, қолган ҳудудларни эса амалий тарзда тан олиши мумкин.

 

Режанинг дастлабки икки бандида ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва Украина ҳамда Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш таклиф этилган. Хабарда айтилишича, Зеленский бу таклифга аллақачон розилик билдирган.

 

Учинчи бандда Украина НАТОга қўшилишдан воз кечиши кераклиги, бироқ ЕИга аъзо бўлиш имконияти сақланиши кўрсатилган.

 

Тўртинчи банд — АҚШ Қрим устидан Россия суверенитетини де-юре тан олиши таклиф этилади.

 

Бешинчи бандга кўра, Запорожье АЭС назорати АҚШга ўтади.

 

Олтинчи бандда Украина АҚШ компанияларига ўз табиий ресурсларига етарли даражада кириш имконини берадиган келишув имзолаши назарда тутилган.

 

Еттинчи банд АҚШ-Россия муносабатларини қайта кўриб чиқиш, санкцияларни бекор қилиш ва энергетика соҳасида ҳамкорликка бағишланган.

 

Мутахассислар фикрича, бу режа Киев учун оғир сиёсий сигнал бўлиб, Ғарб Украинадан тобора юз ўгирмаяптими, деган саволни ўртага ташлаяпти.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Украинадаги можарони тўхтатиш бўйича режа тайёрланди | Zamon.uz