Истанбулдаги зилзилада бир ўзбекистонлик вафот этди
Ҳозирда унинг жасадини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиа зилзила пайтида юқори қаватда бўлган фуқаро кучли қўрқув ҳолатига тушгани оқибатида юзага келган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш учун барча зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўраётганини маълум қилди.







