Покистонликлар Ҳиндистондан депортация қилинмоқда
Уларнинг визаларини бекор қилиш буюрилган.

Ҳиндистон ички ишлар вазири Амид Шоҳ мамлакатдаги барча Покистон фуқароларини аниқлаш ва уларни тезроқ Покистонга депортация қилиш чораларини кўришни сўради. Вазир, шунингдек, Ҳиндистон штатлари раҳбарларига ушбу вазифани бажаришни топширди.
Шу билан бирга, барча Покистон фуқароларининг визалари бекор қилиниб, бу қарор дарҳол кучга киритилгани маълум қилинди. Бу ҳаракат Ҳиндистоннинг хавфсизликни таъминлаш бўйича янги чоралари доирасида амалга оширилмоқда.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сиёсий муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, бу қарор икки давлат ўртасидаги муносабатларга янада мураккаблик киритиши мумкин.







