Ўзбекистон

Шукрулло Исроиловнинг кўрсатмадаги “ҳазили”

Шукрулло Исроиловнинг машинасини олиб қочган шахсга суд ҳукми ўқилди.

Шукрулло Исроиловнинг кўрсатмадаги “ҳазили”

 

Куни кеча, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида транспорт воситасини олиб қочишда айбланаётган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.


 Айбланувчи ўз кўрсатмасида айбига тўлиқ иқрор эканлигини билдириб, бу хатти-ҳаракатини транспорт воситаларга қизиқиши билан изоҳлади.

 

Судланувчи — 1998 йилда туғилган фуқаро Х. Ш. С нинг Тошкентга келганига 3 йилдан ошган,  туғма 2-гуруҳ ногирони, ҳозирда вақтинча ишсиз ҳисобланади. Бугунги кунгача Олмазор туманидаги “Ягона оила” номли меҳмонхонада яшаб келган.

 

2025 йил 19 март куни у таниши билан учрашиш мақсадида Мирзо Улуғбек туманига келган ва кўчада айланиб юрганида Mercedes-Benz GLS 500 русумли автотранспорт воситасини кўриб қолиб, унинг олдида селфи қилиб расмга тушган. Шундан сўнг автомобил очиқ ҳолда қолдириб кетилгани, калит жойида эканини кўриб, уни ҳайдагиси келиб қолган ва автомобилни шунчаки айланиб келиш мақсадида ҳайдаб кетган.

 

Транспорт воситаси  йўл патрул хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Заргарлик кўчасида тўхтатилган.

 

Шукрулло Исроилов  ички ишлар органлари ходимларига берган кўрсатмасида автомобил ўзиники эканлигини ва рулда ҳам ўзи бўлганини билдирган.

 

Аммо, судда унинг номидан қатнашган ўғли, автомобил ҳужжатларда унинг номида эканлигини ва рулда отаси эмас, ўзи бўлганини айтиб, отасининг гапини инкор қилган.

 

Бу кўрсатмаларга қарамай суд айбдорни аниқлаб,  Исроиловлар оиласига тегишли Mercedes-Benz автомобилини ўғирлаб кетган йигитни суд ҳукми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шукрулло Исроиловнинг кўрсатмадаги “ҳазили” | Zamon.uz