Ўзбекистон

Тошкентда шоколад музейи очилди

Музейда жами 19 та экспонат мавжуд.

Тошкентда шоколад музейи очилди

Тошкентдаги Наврўз боғида Марказий Осиёдаги илк шоколад музейи фаолиятини бошлади. Музейда шоколад санъати ва тарихига оид экспонатлар намойиш этилмоқда. Музейда Ўзбекистон ва дунёнинг машҳур меъморий ёдгорликларининг шоколадли миниатюралари, шунингдек, тарихий шахсларнинг ҳайкаллари мавжуд.

 

Музейда жами 19 та экспонат бўлиб, улардан 16 таси усталар томонидан қўлда ясалган шоколадли ҳайкаллардир. Музейда ишлатилган шоколаднинг умумий оғирлиги 850 килограммни ташкил этади, ва улар 35°С гача бўлган ҳароратда сақланиши мумкин. Экспонатлар орасида Колизей, Тож Маҳал, Пиза минораси каби дунё архитектурасининг энг машҳур иншоотлари ва Ўзбекистоннинг тарихий обидалари мавжуд.

 

Музейнинг очилиш мақсади – миллий маданият ва тарихни шоколад санъати орқали намойиш этишдир. Ҳозирги вақтда музейга кунига 100 га яқин одам ташриф буюрмоқда. Шунингдек, музейда шоколад ишлаб чиқариш жараёни ҳам намойиш қилинади.

 

Музейда барча экспонатлар ҳақида маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилган. Келажакда музейда шоколад маҳсулотларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилиши режалаштирилган. Музей дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда шоколад музейи очилди | Zamon.uz