Ўзбекистон

“15 ой алимент тўладим, аммо 15 ойлик қарздор бўлдим”

Zamon.uz алимент бўйича мурожаатни ўрганди.

“15 ой алимент тўладим, аммо 15 ойлик қарздор бўлдим”

 

Қашқадарёлик эркак собиқ рафиқасининг илтимосига кўра 2024 йил бошидан БУЁН алимент пулларини уч хил карта рақамига ва Пайнет агенти орқали ўтказганини айтмоқда. Аммо, собиқ рафиқаси уни алимент тўловларини умуман тўламаганликда айбламоқда. Тўловлар Мажбурий ижро бюроси тизимида қайд этилмагани сабабли, энди унга 15 ойлик қарздорлик юкланмоқда.

 

Замон.узъга Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани фуқароси A.U. томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, 2 нафар фарзанди бор фуқаро A.U. алимент тўловини 2024 йил бошидан 2025 йил апрель ойигача собиқ хотинининг таклифи билан унинг бошқа карта рақамига ва нақд пул кўринишида тўлаб келганини маълум қилди:

 

– Собиқ рафиқам махсус банк картасини йўқотиб қўйганини ва МИБ ходимларини аралаштирмасдан, тўловни ўзига тўлашим мумкинлигини айтди. Мен ҳам рози бўлдим. Жами 15 ойлик алимент пулини собиқ хотиним юборган 3 хил банк картаси рақамига ўтказдим. Пулнинг тахминан 10 ойлигини маҳалламдаги Пайнет агенти орқали тўлаганман. Аммо, Пайнетдан фақат 3 дона чек олганман, холос. Орадан шунча вақт ўтиб, энди хотиним даъво қилишни бошлади. Мени 15 ой давомида бутунлай тўлов тўламаганликда айбламоқда. Пайнет агентига чекларни қайта беришини айтганимда, базадан ўчириб юборилганини айтди. Мен бу вазиятда қандай йўл тутишни билмаяпман, – дейди мурожаатчи.

 

Мурожаатининг сабаби эса оилавий шароитининг оғирлиги эканини айтиб изоҳлади. Бундан ташқари, иккинчи оиласи ва 1 нафар фарзанди бор. Мурожаат юзасидан унинг собиқ аёли G.X.: – Мен ҳеч нарсани билмайман, эрим тўлаши керак, тамом, – дея вазият бўйича фикр билдиришдан бош тортди.

 

Вазият хусусида Пайнет бош офиси масъул ходими қуйидагича баёнот берди: – Ҳеч қайси электрон тўлов изсиз кетмайди. Бизга мижознинг шахсан ўзи алоқага чиқиб, шахсини тасдиқловчи маълумотлари билан, тўловни амалга оширган карта ёки банк ҳисоб рақамини тақдим этса, биз ўтказмалар тарихини тўлиқ айтиб бера оламиз. Бу бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ.

 

2020 йил 24 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6118-сонли фармонига биноан, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилиш ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Ва ушбу тизимга алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи интеграция қилинади. Мажбурий ижро бюроси иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ бўлган барча ижро ишлари юзасидан ундирувчиларга АТ Алоқабанк томонидан махсус пластик карталар очилади.

 

Ушбу карталар МИБ портал тизимига интеграция қилинган бўлиб, амалга оширилган тўловлар автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилиб борилади. МИБ республика матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов қуйидагича фикрда: “Мазкур вазиятда Алоқабанк картаси йўқотилган тақдирда ҳам ундирувчи банкка мурожаат қилиб, янги карта олиши мумкин. Алимент тўловларининг махсус банк карталари орқали тўланиш жараёни дастурий таъминот тизими орқали амалга оширилади.

 

Натижада инсон омили аралашуви бўлмайди ва ундирувчи ҳамда қарздорга қўшимча овора бўлиш юкланмайди”. Миробод туман бўлими давлат ижрочиси Аҳролхон Рустамхўжаев: “Мурожаатчи ушбу ҳолатда эса алимент пуллари бир нечта банк картаси ва нақд пул кўринишида тўлангани боис, МИБ портал дастурида йиғилиб қолган қарздорликни ундирувчининг тилхати асосида ҳам тугатиш имконияти мавжуд.

 

Агар ундирувчи тилхат ёзишдан бош тортса, тўланган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар бюронинг тегишли ҳудудий бўлимига тақдим этилса, давлат ижрочиси томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, қарздорликни якунлаш чоралари кўрилади. Бироқ нақд пул орқали тўланган тўловни ундирувчининг тилхатисиз исботлашнинг иложи йўқ”.

 

Гавҳар Зиёдуллаева, журналист

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“15 ой алимент тўладим, аммо 15 ойлик қарздор бўлдим” | Zamon.uz