Гренландия АҚШ билан ҳамкорликка тайёр
Бош вазир давлат мустақиллигига ҳурмат билан ёндашилишини муҳим деб билади.

Гренландия бош вазири Женс-Фредерик Ниелсен орол АҚШ билан кучли ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда Даниянинг ТВ2 телеканали.
"Биз кучли ҳамкорликка ва келгусида ривожланишга тайёрмиз, лекин биз ҳурматни хоҳлаймиз," — деди бош вазир ўз баёнотида.
Ниелсеннинг таъкидлашича, Гренландия ҳамкорликни мустаҳкамлашни истайди, бироқ ўз мустақиллиги ва қадриятларига ҳурмат билан ёндашилишини муҳим деб билади. Шунингдек, у оролнинг табиий бойликлари ва стратегик жойлашуви келажакда кўплаб янги имкониятлар яратишини алоҳида таъкидлади.







