Ҳиндистонда Покистоннинг 16 та YouTube канали блокланди
Каналлар ёлғон маълумот тарқатганликда айбланмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати Покистоннинг 16 та YouTube каналини блоклади. Каналларнинг блокланишига асосий сабаб сифатида ёлғон маълумотлар тарқатилганлиги келтирилган.
Қора рўйхатга тушган каналларнинг умумий аудиторияси шу кунгача ўртача 63 миллиондан ортиқ кишини ташкил этган. Ушбу қадам Ҳиндистоннинг маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва ёлғон ахборотнинг тарқалишига қарши курашиш мақсадида амалга оширилган.







