Покистон ҳарбий фаолиятни кучайтирмоқда
Халқаро ҳамжамият ҳар икки томонни вазминликка чақирмоқда.

Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари ўз қирувчи самолётларини Ҳиндистондан эҳтимолий ҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида мамлакат ҳудудига чуқурроқ жойлаштиришда давом этмоқда. Покистон армияси эса Ҳиндистон чегараси яқинига оғир ҳарбий техника ва қуролларни кўчиришни кучайтирмоқда.
Вазият кескинлашар экан, Покистон темир йўллари вазири Ҳаниф Аббосий ҳам кескин баёнот билан чиқди. "Покистоннинг ядровий ракеталари безак учун яратилмаган. Улар Ҳиндистонга қарши ишлатилиши учун ишлаб чиқилган," — деди у.
Мутахассисларнинг фикрича, минтақадаги вазият таранглиги ҳар икки давлат ўртасидаги сиёсий ва ҳарбий зиддиятларни янада кучайтириши мумкин. Шу сабабли халқаро ҳамжамият ҳар икки томонни вазминликка чақирмоқда.







