Шимолий Корея Россияга қўшин жўнатишини тасдиқлади
Курскдаги тарихий жангларга бағишланган ёдгорлик очилиши режалаштирилган.

Шимолий Корея Россияга қўшин юбориш қарори икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик келишувига асосланганини расман маълум қилди. Бу ҳақда КХДР расмий ахборот агентликлари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Пхенянда яқин кунларда Россия ва Корея Халқ Армияси аскарлари элкама-элка жанг қилган Курск вилоятидаги тарихий жангларга бағишланган ёдгорлик очилиши режалаштирилган.
Расмийлар бу қадамларга ўзаро тарихий дўстлик ва ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтайи назаридан қаралаётганини таъкидлашди. Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги алоқалар сўнгги пайтларда сезиларли даражада фаоллашган.







