Испания ва Португалияда электр таъминоти тўлиқ тикланди
Авария сабаблари ҳозирча номаълум.

28 апрель куни Пиреней ярим оролидаги кенг кўламли блекаутдан сўнг, Испания ва Португалияда электр таъминоти тўлиқ tiklandi.Portugaliyaning Э-Редес оператори маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб 6,4 миллионга яқин абонентга яна электр етказиб берилмоқда. Фақатгина 800 та хонадон ҳали ҳам тармоқдан ташқарида қолмоқда.
Лиссабонда темирйўл қатнови ва метро хизматлари босқичма-босқич қайта тикланмоқда. Испания Бош вазири Педро Санчеснинг сўзларига кўра, мамлакатдаги электр тармоқлари 99,95 фоиз даражада тикланган, авария сабаблари ҳозирча аниқ эмас.
Блекаутнинг келиб чиқишига Португалия томонидан камдан-кам учрайдиган атмосфера ҳодисаси ва Испаниядаги юқори вольтли тармоқлардаги ғайритабиий тебранишлар сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Электр узилишлари нафақат Испания ва Португалия, балки Франция, Бельгия ва Андоррага ҳам таъсир кўрсатди.







