Намангандаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 29 апрель куни соат 10:36 да Наманган шаҳар Обиҳаёт МФЙ B.Mashrab кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Наманган шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:41 да етиб бориб, соат 10:44 да ёнғин қутқарувчилар томонидан ёнғин ўраб олинган ва соат 11:02 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 40 квадрат метр жойидаги қисман уй жиҳозлари ҳамда хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлари ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида куйиб тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин қутқарувчилар томонидан хонадоннинг 80 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







