Қамчиқ довонида машина хандаққа тушиб кетди
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Кеча, соат 15:40 атрофида А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида ҳаракатланаётган ВАЗ-2106 русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Бу ҳақда “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига тезкор хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар махсус техника ва асбоб-ускуналар ёрдамида машинани хавфсиз тарзда чиқариб олишган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.







