Фавқулодда вазиятлар вазирига депутатлик сўрови юборилди
Бу юз бераётган ёнғин оқибатлари билан боғлиқ.

Сўнгги кунларда ёнғин талафотлари ҳақида тарқалаётган хабарлар одамлар норозилигига сабаб бўлмоқда. Хусусан, Янгиқўрғон туманида 4 ёшли бола ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани, бошқа бир ҳудудда эса ертўлада тутун ичида қолган болалар тақдири билан боғлиқ аянчли ҳодисалар бунга мисол бўла олади.
Ҳолатлар юзасидан ФВВ вазири B.B. Қудратхўжаевга депутатлик сўрови юборилди. Унда бундай ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш, зарарларни камайтириш учун қандай чора-тадбирлар кўрилаётгани юзасидан асосли тушунтиришлар сўралди.
Мазкур масалада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида муносабат билдирди.







