Ўзбекистон

“Имом Мотуридийнинг жаҳолатга қарши мардона кураш олиб боргани чинакам маънавий жасорат намунасидир”

Президент Самарқанддаги конференция иштирокчиларига табрик йўллади.

“Имом Мотуридийнинг жаҳолатга қарши мардона кураш олиб боргани чинакам маънавий жасорат намунасидир”

Шавкат Мирзиёев “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига табрик йўллади.

 

“Ҳурматли анжуман қатнашчилари, муҳтарам меҳмонлар!

 

Аввало, сиз, азизларни илм-маърифат ва тараққиётга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон заминида, унинг энг қадимий шаҳарларидан бири – азим Самарқандда буюк аллома Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро конференциянинг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

 

Жонажон Ватанимизга, улуғ аллома ва мутафаккирлар юрти бўлган гўзал Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз!

 

“Калом илмининг султони”, “Мусулмонлар эътиқодини тузатувчи” деган юксак эътирофларга сазовор бўлган Имом Мотуридий ўрта асрларда – ғоявий курашлар авж олган ўта мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг очиб берадиган ноёб илмий-маърифий асарлар яратгани, турли зарарли оқимлар ва жаҳолатга қарши мардона кураш олиб боргани, ҳеч шубҳасиз, чинакам маънавий жасорат намунасидир.

 

Буюк ватандошимиз асос солган мотуридийлик мактаби ва таълимоти эса эътиқод борасида асрлар давомида бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат тимсоли бўлиб келаётгани таҳсинга сазовордир.

 

Бу ўлмас таълимот муқаддас динимизнинг эзгу ғояларини сохталаштириш, улардан ғаразли мақсадларда фойдаланишга қаратилган бузғунчи ҳаракатлар янги шаклларда давом этаётган бугунги кунда янада долзарб аҳамиятга эга бўлиб бораётганини, сиз, ҳурматли анжуман иштирокчилари албатта яхши тушунасиз ва биз буни юксак қадрлаймиз.

 

Муҳтарам дўстлар!

 

Янги Ўзбекистонда ислом цивилизацияси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган алломаларнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

 

Мамлакатимизда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби буюк алломаларимиз номлари билан аталадиган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолият кўрсатмоқда.

 

Ўтган қисқа вақт мобайнида ушбу илмий марказлар томонидан Қуръони карим ва бошқа муқаддас диний манбаларнинг хорижий фондларда сақланаётган ноёб қўлёзмалари топилиб, уларнинг нусхалари юртимизга олиб келингани, илм ва маърифат ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ зотларнинг кўплаб асарлари ўзбек тилига таржима қилингани бу соҳада олиб борилаётган ишлар кўламидан далолат беради. Жумладан, Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-тавҳид” китоблари илк марта ўзбек тилига таржима қилиниб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилганини таъкидлаш лозим.

 

Биз халқаро илмий-тадқиқот муассасалари, сизлар каби мусулмон оламида катта нуфузга эга бўлган олимлар билан ҳамкорликда Имом Мотуридийнинг серқирра ҳаёт йўли ва илмий мероси, ушбу таълимотнинг бугунги кундаги аҳамиятини янада чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

 

Шу мақсадда Имом Мотуридийнинг 1155 йиллик таваллуд санасини кенг нишонлаш ҳақида қарор қабул қилиб, бу йўналишда амалга ошириладиган ишлар, жумладан, улуғ мутафаккир бобомизнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини кенгайтириб, янада обод зиёратгоҳга айлантириш бўйича вазифаларни аниқ белгилаб олдик.

 

Маълумки, 2020 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро конференция иштирокчиларининг таклифи асосида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган эди.

 

Бугунги кунда буюк аждодимиз қолдирган бой илмий-маърифий мероснинг аҳамияти жаҳон миқёсида тобора ортиб бораётганини инобатга олиб ҳамда ушбу Марказнинг мақоми ва нуфузини янада ошириш мақсадида, яқинда имзоланган Фармонга мувофиқ, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида қайта ташкил этилганини алоҳида қайд этмоқчиман.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Имом Мотуридийнинг жаҳолатга қарши мардона кураш олиб боргани чинакам маънавий жасорат намунасидир” | Zamon.uz