Ўзбекистон ва Кот-дЪИвуар ўртасида дипломатик битим имзоланди
Кот-дЪИвуар Ўзбекистон билан расмий алоқалар ўрнатган 160-давлат бўлди.

Ўзбекистон ва Кот-дЪИвуар Республикаси ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида расмий битим имзолади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот-дЪИвуарнинг БМТдаги доимий вакили Тиемоко Морико томонидан имзоланган.
Шу тариқа Кот-дЪИвуар Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 160-давлатга айланди.







