Ўзбекистонда IELTS имтиҳонидан навбатдаги 9 балл
Бу сафарги 9 балл соҳиби — 38 ёшли эркак.

27 апрель куни Ўзбекистонда IELTS халқаро имтиҳонидан навбатдаги максимал натижа қайд этилди. Бу ҳақда IDP ўзининг расмий Телеграм саҳифасида хабар берди.
Бу сафарги 9 балл соҳиби — 38 ёшли, рус миллатига мансуб, аммо Ўзбекистонда яшовчи Бойко Станислав. Унинг айтишича, ҳеч қандай “сирли масаллиқ” йўқ. Натижа — диққатни жамлаш ва давомийликни тўхтатмасликда.







