Россия Харковга ҳужум уюштирди
Шаҳар бўйлаб камида 10 та ёнғин юзага келган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россия ҳужуми оқибатида Харковда 45 киши жабрланган. Шаҳарнинг бир нечта ҳудудлари зарба остида қолди. Россия дронларидан бири тиббиёт муассасаси яқинига қулаган, бошқаси эса кўп қаватли уйга бориб урилган. Шаҳар бўйлаб камида 10 та ёнғин юзага келган.
Украина Фавқулодда вазиятлар хизматининг хабар беришича, камида 77 та уй зарар кўрган.







