Тошкентда иккита машина аварияга учради
Оқибатда йўловчилар тан жароҳати олган.

Кеча, 29 апрель куни соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мовароуннаҳр-Маҳмамад Ганди кўчалари чорраҳасида 1976 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси ҳамда 2001 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги LI XIANG русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







