Тошкентдаги уйдан бир метрли илон чиқди
Ҳозирда у ҳайвонот боғи масъулларига топширилган.

Кеча, 29 апрель куни соат 23:24 да Тошкент шаҳар ФВБга Чилонзор тумани “Шош” кўчасида жойлашган уйлардан бирининг ичига 1 метрли илон кириб олганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги бўйича мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан, Чилонзор тумани ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Қутқарувчилар томонидан уйнинг ичига кириб олган 1 метрли илон махсус идишга солиниб, ҳайвонот боғи масъулларига топширилган.







