Ўзбекистон

9 май арафасида югуриш мусобақаси ўтказилади

Унда 2000 нафар иштирокчи 5 км масофага югуради.

9 май арафасида югуриш мусобақаси ўтказилади

АОКАда Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган мусобақа ҳақида маълумот берилди.

 

Югуриш мусобақаси пойтахтимизнинг “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ва “Бунёдкор” стадиони ҳудудлари оралиғида ўтказилади. Унда 2000 нафар иштирокчилар ғалаба қаҳрамонлари хотирасини ёд этадилар.

 

Ушбу санага бағишланган югуриш мусобақаси уруш қаҳрамонларига, уларнинг жасорати, мардлиги ва фидойилигига ҳурмат рамзи сифатида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг ҳар бир қадами ўз ҳаёти эвазига авлодлар келажагини ҳимоя қилганларга бағишланади.

 

Ҳар бир иштирокчи гўё Хотира элчисидир. У фронтдан келган хатни ёки жангчиларимизнинг исмлари битилган қоғоз парчасини етказиш учун, марҳумларнинг овозини тириклар қулоғига етказиш учун югуради. Бу шунчаки югуриш эмас – бу ҳар бир иштирокчи рамзий равишда битта аскарнинг тақдири ва овозини олиб борадиган йўлдир.

 

Тадбир дастурида 5 километрлик югуриш мусобақаси, уруш иштирокчиларига аталган рақамлар тарқатилиши, маррага етиб келганларга эсдалик медали топширилиши, югуриш йўли бўйлаб ўрнатилган бадиий кўргазмалар, тантанали мусиқа дастури, биродарлик қабрлари ёнида Хотира деворининг ўрнатилиши, югуришнинг финишида иштирокчиларга Ўзбекистон байроқларини тарқатиш жараёнлари ўрин олган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

9 май арафасида югуриш мусобақаси ўтказилади | Zamon.uz