Сиёсат

АҚШ ва Украина фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолади

Унда АҚШ маблағлари тўлиқ ҳимояланган.

АҚШ ва Украина фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолади

АҚШ Президенти Доналд Трампнинг баёнотига кўра, Қўшма Штатлар ва Украина ўртасида фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича муҳим битим имзоланди. “Бу шундай битимки, унда АҚШ маблағлари тўлиқ ҳимояланган. Энди эса ресурсларни қазиб олиш ва зарур ишларни бошлашимиз мумкин”, — деди Трамп.

 

Келишув доирасида Украинани тиклашга қаратилган махсус инвестиция жамғармаси тузилади. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

 

Жамғарма Украина ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳаларини молиялаштиради;

 

Маблағлар фақат Украинада ишлатилади;

 

АҚШ жамғармага тўғридан-тўғри сармоя киритади, шунингдек, Украинага ажратиладиган ёрдамнинг бир қисми ҳам ушбу жамғармага йўналтирилади;

 

Жамғарма маблағлари янги бериладиган фойдали қазилмалар лицензияларидан тушадиган даромадлар ҳисобидан тўлдириб борилади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

АҚШ ва Украина фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолади | Zamon.uz