Сиёсат

Ҳиндистон Покистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Ушбу чеклов Покистонга катта таъсир кўрсатмайди.

Ҳиндистон Покистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Ҳиндистон 30 апрелдан 23 майгача Покистон авиакомпанияларига ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишни тақиқлади. Бу қарор Покистон Ҳиндистон самолётларига ҳудудини ёпиб қўйганидан ва яқинда Кашмирда 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумдан сўнг қабул қилинди.

 

Покистон Бош вазири Шеҳбаз Шариф АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан суҳбатда Ҳиндистоннинг айбловларини қатъиян рад этди ва мустақил тергов ўтказишга чақирди. Шунингдек, у АҚШни Ҳиндистонни эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга ундашга чақирди.

 

Покистон миллий авиакомпанияси — PIA — кескинлик кучайгани сабабли Ҳиндистон ҳудудидан айланиб учиш қарорини қабул қилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу чеклов Покистонга унчалик катта таъсир кўрсатмайди, чунки Ҳиндистон ҳаво ҳудудидан асосан халқаро йўналишларда, масалан, Куала-Лумпурга парвозлар учун фойдаланиларди.

 

Кашмирдаги можаро туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиб, ҳатто сув шартномалари ва бошқа ҳамкорлик соҳаларига ҳам таъсир қила бошлади.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ҳиндистон Покистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпди | Zamon.uz