Lifestyle

Ҳиндистонда ари ҳужуми туфайли Суперкубок ўйини тўхтатилди

Воқеа сабаб трибунадаги мухлислар стадионни тарк этган.

Ҳиндистонда ари ҳужуми туфайли Суперкубок ўйини тўхтатилди

Ҳиндистонда бўлиб ўтган Суперкубок чорак финалида ноодатий воқеа юз берди. “Мумбай Сити” ва “Интер Каши” учрашуви пайтида майдонга катта галада асаларилар бостириб кирди. Ўйиннинг 28-дақиқасида стадионнинг юқори қисмида пайдо бўлган асаларилар туфайли ҳакамлар ва футболчилар ўйинни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.

 

Қисқа танаффусдан сўнг ўйин давом эттирилди, бироқ орадан бироз ўтиб асаларилар қайтиб келиб, майдондагиларга ҳужум қилди. Вазият шу қадар кескинлашдики, трибунадаги мухлислар стадионни тарк этди, ҳакамлар эса ҳўл сочиқлар билан юзларини ёпиб, ерга ётишга мажбур бўлишди.

 

Ҳакамлар вазиятни қўлга олиш учун ноодатий қарорга келишди. Улар сариқ либосларини қора рангга алмаштиришди. Ушбу қадам асалариларни чалғитди ва ўйин давом эттирилди. 44-дақиқада учрашув 14 дақиқа компенсация билан қайта бошланди.

 

Натижада “Мумбай Сити” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Ҳиндистонда ари ҳужуми туфайли Суперкубок ўйини тўхтатилди | Zamon.uz