Ўзбекистон

Ҳудудий ўрмон хўжаликларига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари тарқатилди

Замонавий техникалар ёнғинга қарши курашиш, терасса усулида ўрмонлар барпо этиш, кўчат экиш ва экилган кўчатларни суғориш учун мўлжалланган.

Ҳудудий ўрмон хўжаликларига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-ноябрдаги “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 199-сон Фармонида ўрмон хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш белгиланган.

 

Ушбу фармонга асосан Экология вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ўрмонлар барпо этиш, қайта тиклаш ва ўрмон ёнғинларига қарши курашиш тадбирлари учун махсус техникаларни сотиб олиш, хўжаликларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2024 – 2026-йилларда республика буджетидан талаб этиладиган зарур маблағлар ажратилмоқда.

 

Шунга мувофиқ, 2025-йилда республика буджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 81 та қишлоқ хўжалиги техникалари – 15 та трактор, 55 та култиватор, 6 та мини экскаватор ва 5 та сув ташувчи автомашина харид қилинди.

 

Ушбу техникаларнинг барчаси “Тошкент трактор заводи”, “Самарқанд автомобил заводи” ҳамда Хоразмдаги “UzXCMG” каби маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган.

 

Бугун Тошкент шаҳридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказида ушбу техникалар ҳудудий давлат ўрмон хўжаликларига тарқатилди. Тадбирда ўрмон хўжалиги агентлиги директори Эркин Муҳиддинов, Агентликнинг масъул раҳбар ва ходимлари, ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Тадбирни Э. Муҳиддинов кириш сўзи билан очиб, соҳада амалга оширилаётган сўнгги ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, давлатимиз томонидан ўрмон хўжаликлари моддий-техник базасини яхшилашга қаратилаётган юксак эътиборни эътироф этди.

 

“Биламизки, юртимизда экологик барқарорликни таъминлашда ўрмонларнинг ўрни катта. Шу мақсадда охирги йилларда ўрмон хўжалиги соҳасида самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу эса тизимда меҳнат қилаётган ҳар бир ходимга янада масъулият юклайди. Президентимизнинг бевосита эътибори билан бугун ҳудудларга замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларининг берилаётгани соҳа ходимларига янада масъулият юклайди. Янада куч-ғайрат ва шижоат билан ишлашга ундайди”, – деди Э.Муҳиддинов.

 

Замонавий техникалар ёнғинга қарши курашиш, терасса усулида ўрмонлар барпо этиш, кўчат экиш ва экилган кўчатларни суғориш учун мўлжалланган. Эндиликда республика ҳудудларида ушбу махсус техникалар ёрдамида яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини кенг кўламда давом эттириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш имконияти янада кенгаяди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.