Lifestyle

Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни жорий этилди

Хотирлаш куни 2026 йил 29 апрелдан нишонланади.

Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни жорий этилди

Табиий офатлар инсоният учун энг катта синовлардан бири бўлиб, улар нафақат одамлар ҳаётига, балки инфратузилмаларга ҳам катта зарар етказади. Айниқса, зилзилалар энг хавфли офатлардан ҳисобланади, чунки уларни олдиндан аниқ башорат қилиш деярли имконсиз.

 

2023 йил 16 март куни Турк давлатлари ташкилотининг саммитида Ўзбекистон Президенти зилзила қурбонларини хотирлаш, уларни ёд этиш ва бу борада халқаро ҳамкорликни кучайтириш ташаббусини илгари сурган эди. Мана, орадан икки йил ўтиб, бу ташаббус реал натижа берди.

 

2025 йил 29 апрель куни БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон таклифи билан 29 апрель санасини Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди. Ушбу ҳужжатга дунёнинг барча минтақаларидан 80 дан ортиқ давлат ҳаммуаллиф бўлди.

 

Хотирлаш куни илк бор 2026 йил 29 апрелда нишонланади. Бу сана бежиз танланмаган — у 1966 йилда Тошкентда юз берган вайронкор зилзиланинг 60 йиллигига тўғри келади.

 

Шунингдек, эслатиб ўтамиз, яқинда БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ҳам декада эълон қилган эди. Эндиликда зилзила қурбонларини хотирлаш куни ҳақидаги резолюция Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган 13-резолюция бўлиб, бу мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрўси ортиб бораётганидан далолат беради.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.