Lifestyle

Японияда илон сабаб поездлар икки соатга тўхтади

Воқеа сабаб вокзалларда узун навбатлар юзага келган.

Японияда илон сабаб поездлар икки соатга тўхтади

Япониянинг машҳур "Синькансен" тез юрувчи поездлари Токио ва Осака ўртасидаги энг банд йўналишда кутилмаган тўхталишга дуч келди. Сабаби — бир метр узунликдаги илон электр симларига ўралиб қолиб, қисқа туташув юзага келтирган. ББС хабар беришича, илон устун бўйлаб юқорига судралиб чиққан ва симлар устидан ўтишга уринганида нобуд бўлган.

 

Ҳодиса чоршанба куни соат 17:00 атрофида Майбара ва Гифу-Ҳашима станциялари ўртасида содир бўлди. Йўловчиларнинг айтишича, поездларда чироқлар ва кондиционерлар ишлаган, бироқ поездлар ҳаракатланмаган.

 

Кёдо агентлиги маълумотига кўра, Токио вокзалидаги чипта автоматлари олдида узун навбатлар юзага келган. Ҳаракат соат 19:00 га келиб тикланган.

 

Таъкидлаш жоизки, ҳозир Японияда “Олтин ҳафта” деб аталувчи байрам давом этмоқда — бу даврда мамлакат бўйлаб транспорт воситалари ва вокзаллар айниқса банд бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, "Синькансен" Япониянинг машҳур тез юрувчи поезд тармоғи бўлиб, Токио–Осака йўналиши 1964 йилги Ёзги Олимпия ўйинларига тайёрланган. Япониянинг ушбу муваффақияти 1981 йилда Францияда биринчи ТГВ линияси ишга туширилишига ҳам туртки бўлганди. "Синькансен"лар ҳар доим ўз аниқлиги ва қулайлиги билан дунёда машҳур бўлиб келган.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Японияда илон сабаб поездлар икки соатга тўхтади | Zamon.uz