Андижонда Lacetti деворни ёриб ўтди
Оқибатда йўловчи тан жароҳати олган.

Ҳолат бугун, 3 май куни соат 12:10 ларда Булоқбоши тумани «Ривож» МФЙ Янги ариқ кўчасида юз берган. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи S.S. ўзининг Ласетти русумли автомашинасида Булоқбоши туман марказига қараб ҳаракатланиб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиши оқибатида руль бошқарувини ёʼқотган ва йўл четидаги деворга бориб урилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида автомашина олди ўриндиғида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







