Сиёсат

Қозоғистон россиялик депутатларнинг мамлакатга киришини тақиқлади

Ҳукумат бу қарорга расмий изоҳ бермаган.

Қозоғистон россиялик депутатларнинг мамлакатга киришини тақиқлади

27 апрель куни Россия МДҲ мамлакатлари институти ходими Андрей Грозин Остона аэропортига етиб келганида, унга Қозоғистон ҳудудига киришга рухсат берилмади. Грозин Қозоғистон-Россия муносабатларига бағишланган тадбирларга расмий таклиф этилган бўлсада, у тақиқланган шахслар рўйхатида экани аниқланган. Қозоғистон ҳукумати бу қарорнинг сабабларини расман тушунтирмаган.

 

Норасмий манбаларга кўра, Грозин чиқишларида Қозоғистон раҳбариятини танқид қилган ва қозоқ халқига нисбатан ҳақоратли ифодалар ишлатган. Шу сабабли у, жумладан, Жириновский, Канделаки, Дугин каби машҳур россияликлар кирган ёпиқ рўйхатга қўшилган. Бунга жавобан Россия ҳам бир қатор қозоғистонлик сиёсатчилар ва фаолларга мамлакатга киришни тақиқлаган.

 

Қозоғистонлик депутат Айдос Сарим Россияга киришга уринганда рад жавобини олганини айтиб, ҳозирги вазиятда икки давлат ўртасидаги кириш тақиқлари ортиб бораётганини таъкидлади. У бундай амалиёт Беларус билан ҳам кузатилаётганини қўшимча қилди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Қозоғистон россиялик депутатларнинг мамлакатга киришини тақиқлади | Zamon.uz