Саида Мирзиёева АҚШ элчихонасига ташриф буюрди
Президент ёрдамчиси тантанали қабул маросимида иштирок этган.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Мустақиллик куни тадбирида иштирок этди.
“АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этганимдан мамнунман.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик алоқалари бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида мустаҳкамланишига ишонаман”, деб ёзди Мирзиёева ўз телеграм каналида.







