Техасда 8 миллион танга йўлга сочилиб кетди
Тангаларни йиғиш учун йўл 14 соатга ёпилган.

АҚШнинг Техас штатида 10 сентлик 8 миллион янги зарб қилинган танга олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди ва натижада тахминан 800 минг долларлик тангалар йўлга сочилиб кетди.
Йўл 14 соатга ёпилиб, махсус ишчи гуруҳи турли усуллардан фойдаланган ҳолда тангаларни йиғди. Маълумотларга кўра, тангаларнинг кўп қисми йиғилган, бироқ айримлари ёмғир оқими билан ювилиб кетган.







