Тошкентда Orlando ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 3 май куни соат 11:52 да Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида “Orlando” русумли автомобилда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 11:58 да етиб борганида, ёнғин ҳайдовчи томонидан автомобилда мавжуд ўт ўчиргич билан ўчирилганлиги маълум бўлган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.







