Ўзбекистон

“Қўйлиқ” бозорида қурилиш ишлари бошланди

Бозорда савдо тўхтатиладими?

“Қўйлиқ” бозорида қурилиш ишлари бошланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Қўйлиқ” бозоридаги расталар бузиб ташлангани акс этган видеолар тарқалганди.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, “Қўйлиқ” бозорининг муқобил савдо жойларини тайёрлаш зарурати туфайли илгари тўхтатилган қисмини қайта ташкил этиш ва ободонлаштириш ишлари қайта тикланди.

 

Маълум қилинишича, айни пайтда бозор ҳудудида тадбиркорлар учун янада тартибли шароитлар яратилмоқда, инфратузилма модернизация қилиниб, санитария ҳолати яхшиланмоқда. Шу билан бирга, бозорда савдо давом этмоқда.

 

“Бозор ёпилмаяпти, унинг фаолияти тартибга солиш, санитария ҳолатини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга эътибор қаратган ҳолда оптималлаштирилмоқда” - дейилади ҳокимлик хабарида.

 

Маъмурият, шунингдек, бозор ҳудудида ислоҳотлар бошланишидан олдин кўплаб муаммолар тўпланиб қолганини таъкидлади. Улар орасида криминоген омиллар, эскирган коммуникациялар туфайли юзага келган кичик ёнғинлар, санитария меъёрларининг бузилиши ҳамда қулайлик ва одамлар саломатлигига хавф солувчи тартибсиз савдо ҳолатлари мавжуд эди.

 

“Бу ҳолатларни эътиборсиз қолдириб бўлмасди. Шу боис бозорни халқаро ва замонавий шаҳар стандартларига мослаштириш бўйича қарор қабул қилинди. Ишончимиз комилки, барча ишлар якунлангач, ушбу ҳудуд ҳам тадбиркорлар, ҳам ташриф буюрувчилар учун янада қулай, хавфсиз ва шинам бўлади” - дейилади ҳокимлик хабарида.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.