Ўзбекистон

Самарқандда 7 ойлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

Ҳолат тегишли органлар томонидан ўрганилмоқда.

Самарқандда 7 ойлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 7 ойлик гўдакни кўчага ташлаб кетиш ҳолати бўйича расмий муносабат билдирилди.

 

Болалар омбудсмани ҳолатни алоҳида назоратга олиб, ҳозирда ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Сирдарё вилоятида яшовчи аёл ўзининг 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги маҳалла ҳудудида ташлаб кетган. Аёлнинг яшириниб олгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бола эса тумандаги гўдаклар учун мўлжалланган муассасага жойлаштирилиб, унга зарур парвариш кўрсатилмоқда.

 

Аёлнинг шахси аниқланган бўлиб, унинг ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш жараёни давом этмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда 7 ойлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилди | Zamon.uz