Трамп хориж фильмларига 100% бож жорий қилди
У бу қарорни миллий хавфсизлик масаласи сифатида кўрмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Америка кино саноати инқирозга юз тутаётганини таъкидлаб, хориж фильмларига 100 фоизлик бож жорий этишини эълон қилди. Унинг фикрича, бошқа давлатлар америкалик киноижодкорлар ва студияларни ўз томонига тортиб олаётгани туфайли, маҳаллий кино саноати кучли босим остида қолмоқда.
Трамп буни нафақат иқтисодий, балки миллий хавфсизлик масаласи сифатида кўраётганини айтиб, “Голливуд ва бошқа кўплаб соҳалар банкрот бўлмоқда. Бу — бошқа давлатларнинг биргаликдаги ҳаракати, шу сабабли бу миллий хавфсизликка таҳдиддир,” дея тушунтирди.
Ушбу қарор кино саноати ва халқаро маданий алмашинувга қандай таъсир кўрсатиши ҳозирча аниқ эмас, бироқ у Америка ичида ҳам, халқаро майдонда ҳам катта мунозараларга сабаб бўлиши кутилмоқда.







