Хитойда кемалар ағдарилиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
Кемалар кучли шамол туфайли ағдарилиб кетган.

Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуичжоу провинциясида дарё кемалари ағдарилиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси.
Ҳодиса Қианхи шаҳрида содир бўлган. Кучли шамол туфайли тўртта кема ағдарилиб, жами 84 киши сувга тушиб кетган. Бир киши бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Гуичжоуда 70 нафар йўловчи бўлган икки сайр кемаси ҳам ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.







