Энди бир вақтнинг ўзида икки ОТМда ўқишга рухсат берилиши мумкин
Сенатор Баҳром Абдуллаев Олий таълим вазирига сўров юборди.

Ўзбекистонда олий таълим тизими охирги йилларда жадал ривожланиб, ОТМлар сони 77 тадан 203 тага етди. Талабаларни қамраб олиш даражаси эса 9% дан 42% га ошди. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида икки ОТМда ўқиш имконияти чеклангани бўйича шикоятлар кўпаймоқда.
Сенатор Баҳром Абдуллаев бу масалада расмий тушунтириш сўраб, Олий таълим вазирига сўров юборди. У амалдаги 393-сон қарор ва HEMIS тизими ёшларнинг бир нечта йўналишда ўқиш имкониятини чеклаётганини таъкидлади.
Шунингдек, хорижий мамлакатларда бундай чекловлар мавжуд эмаслиги ва талабалар бир вақтнинг ўзида бир нечта диплом олиш имконига эга экани қайд этилди.







