Францияда жиноятчи қамоқдан адашиб чиқариб юборилди
У бир ҳафтадан бери қидирилмоқда.

Францияда ачинарли ва кулгили тус олган ҳодиса юз берди. 11 йилга ҳукм қилинган, хавфли жиноятчи бўлган 25 ёшли маҳкум хатолик сабабли қамоқдан чиқиб кетди. Энди уни бир ҳафтадан бери қидиришмоқда.
Бордеаух прокуратурасининг маълумотига кўра, бу воқеа Гградигнан қамоқхонасида содир бўлган. Маҳкума аслида Франциядан Марокашга депортация қилиниши керак бўлган бошқа шахс билан адаштириб юборишган. Чунки уларнинг исмлари ўхшаш бўлган.
Ҳозир жиноятчи халқаро қидирувга берилган, унга нисбатан Европа бўйлаб амал қилувчи ордер чиқарилган. Маҳаллий расмийлар бу хатолик юзасидан тергов олиб бормоқда, лекин бу воқеа нафақат ҳуқуқ-тартибот идораларини, балки Франция жамоатчилигини ҳам ҳайратда қолдирди.







