Lifestyle

Тошкент метрополитенида аёл машинистлар илк бор иш бошлади

Ҳозирда 16 нафар ходим ишга қабул қилинган.

Тошкент метрополитенида аёл машинистлар илк бор иш бошлади

Тошкент метрополитени тарихида илк бор аёллар электройўловчи поэздларни бошқарувчи машинист сифатида иш фаолиятини бошлади. Бу янгилик Россиянинг "МИР" телеканали орқали эълон қилинди ва мамлакатда гендер тенглик йўлида ташланган муҳим қадамлардан бири сифатида қаралмоқда.

 

Аёл машинистлар ҳозирда мураббийлар назорати остида тажриба орттирмоқда. Яқин кунларда улар таркибларни мустақил равишда бошқаришни бошлайди. Бу ташаббус ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан эълон қилинган танлов натижасида амалга оширилди.

 

Танловда илгари метрополитеннинг турли бўлимларида ишлаган, зарур тажрибага эга аёллар иштирок этиб, суҳбат, тиббий кўрик ва психологик тестдан муваффақиятли ўтган 16 нафар номзод ишга қабул қилинди.

 

Улар 11 ой давомида интенсив ўқув курсларидан ўтиб, поездларни бошқариш қоидалари, уларнинг техник тузилиши ва пневматик тизимлар фаолияти бўйича чуқур билимларга эга бўлишди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Тошкент метрополитенида аёл машинистлар илк бор иш бошлади | Zamon.uz