Андижонда Фарғона канали қирғоғига шикаст етди
Оқибатда каналда маълум миқдорда сув сизиб чиққан.

Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бир қисмига шикаст етганлиги натижасида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.
Ушбу маълумот олиниши билан Вилоят Норин Қорадарё Ирригатция тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
Ҳозирда Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти ва керакли бўлган барча куч ва воситалар содир бўлган ходисани бартараф этиш учун жалб этилган ва вазият тўлиқ назоратга олинган.







