Германия ноқонуний муҳожирлар учун чегараларини ёпади
Мамлакат чегарасида назорат кучайтирилади.

Германия 8 май кунидан бошлаб ноқонуний мигрантларни мамлакатга киритмайди ва чегараларида назоратни кучайтиради. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлигининг янги раҳбари Александр Добриндт маълум қилди.
7 май куни Александр Добриндт федерал полисияга чегара назоратини кучайтириш ва ноқонуний кириш ҳолатларида ҳужжатларни рад этиш бўйича оғзаки буйруқ берди. Бу Европа Иттифоқи давлатлари ва Швейцария орқали биринчи марта мамлакатга кириб келадиган мигрантларга тегишли.
“Бу канцлер Фридрих Мерцнинг сайловолди кампаниясининг бир қисми эди. Канцлер лавозимидаги биринчи кунида Мерц “ноқонуний киришга бўлган барча уринишларни истисносиз рад этиши”ни эълон қилди. Бу хавфсиз Евроиттифоқи мамлакатлари орқали ҳаракатланаётган қочоқларга ҳам тегишли”, деб ёзмоқда DW.







