Самарқандда заправкада ёнғин юзага келди
Фожиа оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 да Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги «Қуштепа» маҳалласида жойлашган «ЙИГИТАЛИ» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида (АЁҚШ) ёнғин юз берди.
Воқеа жойида ер устида жойлашган, ҳар бири 10 куб метр ҳажмдаги икки дона ёқилғи (солярка) сиғимига «ЗИЛ» русумли юк машинасидан ёқилғи қуйилаётган пайтда ёнғин чиқди.
Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш натижасида 2 нафар фуқаро вафот этган, 1 киши эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.вы







