Андижонда Labo ва Damas аварияга учради
Бунга ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Ҳодиса бугун, 9 май куни соат 05:10 ларда Балиқчи туманида юз берган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Labo русумли автомобилни чарчоқ холатида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолишиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишдаги Damas билан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Labo ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган
Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







